ЯНГИ ЛОЙИҲА БУ – ЯНГИ ИШ ЎРНИ

ЯНГИ ЛОЙИҲА БУ – ЯНГИ ИШ ЎРНИ

@Boyovutliklar
Foto: UzA

БОЁВУТ: ЯНГИ ЛОЙИҲА БУ – ЯНГИ ИШ ЎРНИ

Жорий йилнинг 28 август куни Давлат хизматлари агентлиги Боёвут тумани бўлимида давлат рўйхатидан ўтган “DIG BRIDGE” МЧЖ қўшма корхонаси Хитойлик инвесторлар билан Боёвут туманида қиймати 13,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган оловга чидамли пишиқ ғишт ҳамда маданийлашмаган қамиш ўсимлигидан қоғоз ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган.

        Бунинг учун Боёвут утмани ҳокимининг 2019 йил 5 сентябрдаги 6465-сонли қарори билан туманнинг Алишер Навоий ҳамда “Наврўз” (кейинги ўринларда СИУ) сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан жами 26,7 гектар ер майдони ажратилиб берилди.

Foto: Muzaffar Hamidjonov


        Мазкур ажратилган ер майдонларининг 21,7 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар қисмига Қўшма корхона томонидан пишшиқ ғишт учун тупроқ олишда фойданилса, ўтлоқ ва яйлов ерлардан ажратилган

5 гектарида қоғоз учун ҳомашё олишда фойдаланади. Пишиқ ғишт ва қоғоз ишлаб чиқариш корхонасини эса “Наврўз” СИУ ҳудудидан ажратилган

2,4 гектар ер майдонига қуришни режалаштирган.

        Лойиҳани амалга оширишда муҳандислик тармоқлари энг муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 0,8 км. масофага 10 кВли ҳаво тармоғи тортилиб, ГКТП 10/400 кВА қувватли комплект трансформатор пункти ўрнатиб берилди.

        Ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан тармоқ жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ажратилган ер майдонларининг чегаралари кўрсатилиб, белгилаб берилди.

        Лойиҳани 2020 йилнинг 2-чорагидан ишга тушурилиши белгиланган бўлиб, лойиҳанинг биринчи босқичида 25 та янги иш ўрни яратилади.

        

        Боёвут тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати.

Report Page