"Халқаро қизлар куни" Боёвутда кенг нишонланди

"Халқаро қизлар куни" Боёвутда кенг нишонланди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими

2011 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган БМТнинг Бош ассамблясида "Халқаро қизлар куни" га (International day of the Girl Child) асос солинган. Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрь санаси нишонланади.

Бугун "Халқаро қизлар куни" Боёвут туманидаги барча таълим муассасаларида нишонланди. Ҳозирда мамлакатимизда пандемия эълон қилинганлиги инобатга олиниб, карантин қоидаларига тўла риоя қилиш мақсадида тадбирлар гуруҳларга бўлинган ҳолда, кичик адиторияларда ташкил этилди.

Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими
Фото: Боёвут тумани халқ таълими бўлими

Тадбирда уни ўтказишдан кўзланган мақсад алоҳида тушунтирилди. Шунингдек, қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги ислоҳотларга фаол муносабатларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш каби масалалар ҳам ўрин муҳим ўринни олди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page