Садриддин Айний маҳалласи болажонлари учун туҳфа

Садриддин Айний маҳалласи болажонлари учун туҳфа

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманининг Садриддин Айний маҳалласида сунъий қопламали футбол майдони фойдаланишга топширилди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича мазкур майдон вилоятимиздаги шу тоифадаги майдонларнинг энг каттаси экан. Ўлчами 88х44.

Тадбир баҳонасида майдонда ҳозир бўлган болаларга Ўзбекистон ёшлар агентлиги Боёвут тумани бўлими раҳбари Ойбек Маматқулов ҳамда 3-сектор раҳбари томонидан спорт либослари тарқатилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ушбу сунъий қопламали футбол майдонини Садриддин Айний маҳалласи болажонлари учун туҳфа дейишимиз ҳам бежизга эмас. Негаки бу майдон эрта тонгдан 16:00га қадар маҳалла болажонлари учун хизмат қилади. Яъни болалар майдонда футбол ўйнаганликлари учун ҳақ тўлашмайди. Тадбиркор ўз маҳалласида ёш авлодни жисмоний ва спорт билан шуғулланишларини шу тариқа қўллаб-қувватлашини билдирди. Ўз навбатида шифокорлар ҳам юриш, югуриш машқлари билан доимий машғул бўлиш, ҳозирги пандемия шароитида фойдадан ҳоли эмаслигини таъкидлашмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page