Боёвут туманида акушерлик комплексида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Боёвут туманида акушерлик комплексида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

@Boyovutliklar
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Боёвут тумани акушерлик комплексининг мажлислар залида, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул котиби, вилоят ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов ва шу бўлим катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаковлар иштирокида, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-633-сонли, 2-моддасига асосан, ушбу Қонуннинг моҳиятини ва аҳамиятини етказиш ҳамда Сирдарё вилояти ҳудудида “чақалоқ савдоси” жиноятини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва ходимлари қатнашди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Йиғилишда вилоят ҳудудий комиссияси масъул котиби, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Д.Н.Хаитов йиғилиш қатнашчиларига “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 17.08.2020 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни-ЎРҚ-633-сонли, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб, мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида ҳамда комиссия олдида турган вазифалар ҳақида тушунча берди.

Шундан кейин, вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзоси, Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Б.Ш.Хўжаков сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини чақалоқ савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, ҳудудий комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Report Page