Шоҳсанам Муротова тавсиянома билан Тошкент давлат Жаҳон тиллари университетининг “Ҳорижий тил ва адабиёти” факультетига ҳужжат топширган эди. Тест синовларида 176,6 балл тўплаб давлат гранти асосида ўқишга кирди.

Шоҳсанам Муротова тавсиянома билан Тошкент давлат Жаҳон тиллари университетининг “Ҳорижий тил ва адабиёти” факультетига ҳужжат топширган эди. Тест синовларида 176,6 балл тўплаб давлат гранти асосида ўқишга кирди.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Оммавий ахборот воситалари орқали хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсияномалар бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди.

Қарор низомига кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан белгиланган мезонларга асосан, хотин-қизларни Олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга қабул қилинишлари учун тавсияномалар берилиши белгиланган.

Боёвут туманида 117 нафар хотин-қизларга ана шундай тавсияномалар берилган бўлса, бўлиб ўтган тест синовларининг натижаларига кўра 17 нафари олий ўқув юрталарига талабалликка тавсия қилинди. Улардан 12 нафар шартнома-тўлов асосида қабул қилинган бўлса, 5 нафари давлат гранти асосида ўқишга киришга мушарраф бўлишди.

Хусусан Шоҳсанам Муротова тавсиянома билан Тошкент давлат Жаҳон тиллари университетининг “Ҳорижий тил ва адабиёти” факультетига ҳужжат топширган эди. Тест синовларида 176,6 балл тўплаб давлат гранти асосида ўқишга кирди.

Ш.Муротова 2000 йилда туғилган. 2019 йилда Боёвут туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактабини тамомлаган.

- 2018 йилда онлайн тарзида ўтказилган Санкт-Питербург номли Халқаро фан олимпиадасининг 2-босқичида 3-ўринни эгаллаган. Ўша йилнинг ўзида IELTS сертификатини қўлга киритган.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page