Боёвутликларга сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун 5 та OLT станциялари ўрнатилди

Боёвутликларга сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун 5 та OLT станциялари ўрнатилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани телекоммуникациялар боғламаси

Бутун дунё аҳолиси учун катта муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, Боёвут тумани аҳолисини ҳам ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Боёвут туман телекоммуникациялар бўлими томонидан карантин эълон қилинганига қарамасдан, йил давомида режалаштирилган ишлар бажариб келинмоқда.

Яъни, йил давомида туман бўйича 5 та OLT қурилмаларини ўрнатиб, ишга тушириш режалаштирилганди. Ҳозирда барча станциялар ўрнатили, монтаж ишлари тугатилди.

Фото: Боёвут тумани телекоммуникациялар боғламаси
Фото: Боёвут тумани телекоммуникациялар боғламаси
Фото: Боёвут тумани телекоммуникациялар боғламаси

2020 йилнинг ҳозирги кунига қадар туман бўйича 66 километр оптик толали алоқа кабели ётқизилди. Йил якунига қадар яна 20 километрдан зиёд кабел ётқизиш, мақсад қилинган.

Боёвут шаҳарчасига ўрнатилган OLT қурилмаси ишга тушурилиб, 300 дан ошиқ абонентлар тармоққа қайта уланди.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page