Боёвут тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мурожаати

Боёвут тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мурожаати

@Boyovutliklar
Фото: Google images

Ҳурматли фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлари!

Сиз меҳнат фаолияти юритаётган корхона ва ташкилот, истиқомат қилаётган маҳаллаларда ўтказилаётган ободонлаштири, умумхалқ хашари ва бошқа шу каби тадбирлар давомида ҳосил бўлган шоҳ-шабба, қуриб қолган ўсимлик қолдиқлари ва ҳазонларни ҳеч қандай махсус қурилмаларсиз, очиқ ҳавода, аланга олдириб ёқиб юборилиши атмосферамиз ҳавосини ифлосланишига олиб келади.

Шуни унутмангки, ўсимликлар тирик организм бўлиб, улар чанг, автомобиллардан чиқаётган зарарли “ИС” газларини ўзига сингдиради. Ҳазон ёқилганида одам учун ҳавфли бўлган барча зарарлик токсик моддалар ҳавога ажраб чиқади. Ундан нафас олган одамнинг ўпкасига жиддий зарар етказиш билан бирга бу моддалар организмида тўпланиб, нафас олиш органлари, кўз, тери, бронхит, астма ва шу каби турли ҳил аллергик касалликларни келтириб чиқаради.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ўз ҳудудингизда, ташкилот-корхона ёки маҳаллангизда, хаттоки хонадонингизда ободонлаштириш ва тозалаш ишларида ҳосли бўлган ўсимлик қолдиқлари ҳамда ҳазонларни махсус қурилмаларсиз очиқ ҳавода ёқманг.

Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг.

Сиз ҳам атмосферамизнинг ифлосланишига қарши курашишда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Report Page