Боёвут туманида аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини қисқа курсларда ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?

Боёвут туманида аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини қисқа курсларда ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Боёвут тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида “Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иш билан банд бўлмаган қатламини қисқа курсларда ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Боёвут тумани ҳокимлиги ҳамда Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Носиров, халқ таълими, меҳнат ва бандлик бош бошқармаси, туман-шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Амалий семинар давомида Боёвут тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган “Сартарош”, “Ахборот машиналари ва компьютер тармоқлари оператори”, “Тикуқчилик”, “Пайвандловчи”, “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига техник хизмат кўсатиш механиги”, “Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича чилангар” каби йўналишларда ташкил этилган ўқув курсларидаги машғулотлар жараёни билан танишилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, семинарнин амалий қисми якунланиб, муҳокамалар қисмида Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Хожимуродов, халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир Абдураҳмоновлар маърузага чиқиб, иштирокчиларга ташкил этилган ўқув курслари ва ундаги йўналиш турларини ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, ҳудудлардаги меҳнат бозори талаблари асосида ташкил этиш юзасидан таклиф ҳамда тушунчалар берди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page