Томорқа маданиятининг юксалиши ҳам чўнтакка, ҳам кайфиятга ижобий таъсир ўтказади

Томорқа маданиятининг юксалиши ҳам чўнтакка, ҳам кайфиятга ижобий таъсир ўтказади

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Томорқа бизни кундалик эҳтиёжларимиз учун зарур сабғвот ва резавор маҳсулотлари учун сарфланадиган ҳаражатларимизни қисқартириш билан бирга бутун оила аъзолари меҳнат қилишга ундайди. Бунда болаларни ҳам меҳнатга жалб этиб, уларни меҳнатсеварлик ва кузатувчанлик, табиатга муҳаббат руҳида тарбиялаш имкони туғилади.

Бизда апрель ойидан октябрь-ноябрь ойларигача аҳоли томорқасида турли сабзавот ва резаворлар, хўл мева ва узум етиштириш имкониятига эга. Оила ўз томорқасида апрель-май ойида эртапишар, ёз ойларида ўртапишар сабзавот маҳсулотлари экиб, ҳосилни йиғиб, ерга қайта ишлов берган ҳолда навбатдаги экин учун ҳозирлайди.

Ундан ташқари сентябрь-октябрь ойларида кечпишар мевалар пишиб, унинг ҳосили йиғиб олингач айрим мева дарахтларига шакл берилса, айримларининг шоҳлари сийраклаштирилади.

Бизнинг туманда ҳам аҳоли томонидан кечки ҳосиллардан бўшаган томорқаларга ишлов бериш бошлаб юборилди.

Беш қўл баробар эмас деганларидек, айрим ҳолларда томорқасидаги ҳосилни йиғиб олганлар ерга кузги ишлов бериш ишларига етарли эътибор беришмайди. Натижада эрта баҳорга қадар томорқадаги ҳосилдан қолган илдиз-у шоҳ-шаббалар ҳунук манзара касб этган ҳолда тураверади.

Боёвут тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввтлаш бўлими ҳодимлари томонидан аҳоли ўртасида томорқа маданиятини янада юксалтириш, ердан самарали фойдаланиш борасида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, томорқаларга кузги ишлов бериш, мевали ва манзарали дарахтларга шакл бериш каби юмушларга бош-қош бўлишмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Намунали томорқа эгаларининг тажрибалари эса шу маҳалла аҳолиси, қолаверса бошқа маҳаллаларга ҳам оммалаштириш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Пишиб етилган ҳосилини йиғиб олаётган томорқа эгалари навбатда экилиши режалаштирилган маҳсулотига қараб ерга чуқу ёки енгил ишлов беришни бошлашади.

Аҳолида томорқа маданиятининг юксалиши ҳам чўнтакка, ҳам кайфиятга ижобий таъсир ўтказади. Негаки, қаровсиз дарахт, ҳосилни йиғиб олинганидан сўнг қолган қатқалоқ ер ва ҳосил илдизи-ю ҳас-чўплар ҳар қандай одамнинг дилини хира қилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page