Боёвут туманида аёллар билан иш олиб борувчи ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган тренинг бўлиб ўтди

Боёвут туманида аёллар билан иш олиб борувчи ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган тренинг бўлиб ўтди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманида Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги, "Хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда гендер тенглигига доир қонунчилик билимларни мустаҳкамлаш ва улардан аҳоли билан иш олиб бориш жараёнида фойдаланиш методикасини шакллантиришга қаратилган тренинг ўтказилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ўқув машғулот 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳ билан, иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофа сақланган ҳолда барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тренинг давомида юқорида таъкидлаб ўтилган қонунларни амалга ошириш тизими ва ҳимоялаш механизмлари амалий машғулотлар ёрдамида мутахассислар томонидан тушунтириб берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page