28 сентябрь – Халқаро қутуришга қарши курашиш куни.
"Boyovutliklar28 сентябрь – Халқаро қутуришга қарши курашиш куни.
Шу муносабат билан Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, унинг вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимларининг мутахассислари, шунингдек, ҳамкор ташкилотларнинг мутахассислари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.
Табиатда турли касалликлар, турли дардлар бор. Уларнинг баъзиси юқумли, инсон ўлимига олиб келса, айримларини даволаш мумкин. Бироқ, қутуриш - барча иссиқ қонли ҳайвонларда ва одамларда учрайдиган бедаво ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади.
Семинардаги маърузачилар касаллик билан курашиш, туманда эпизоотик вазиятни мўтадилларштириш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтишди.
Семинар доирасида аҳолига тегишли ҳайвонларни эмлаш, рўйхатга олиш ва уни паспортлаштириш юзасидан амалий кўргазма намойиш этилди.
Ундан ташқари тумандаги 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳам тарғибот тадбири ўтказилиб, ўқувчиларнинг қутуриш касаллиги бўйича тушунчаларини янада бойитиш мақсадида уларга тарқатма материллар берилди.
Қутуриш касаллигига қарши курашиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари соҳа мутахассислари томонидан маҳаллаларда давом эттирилади.
Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати