Ҳашарчилар ичида ҳам талабалик бахтига мушарраф бўлганлар бор экан

Ҳашарчилар ичида ҳам талабалик бахтига мушарраф бўлганлар бор экан

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Аввал хабар берганимиздек, Боёвут тумани ҳокимлиги Дилфуза Уралова дастлабки ҳушхабарларга кўра жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтихонларини муваффақиятли топшириб, давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган ёшларни тақдирлаган эди. Буни қарангки, фарғоналик абитуриент Гулсора Аҳмадқулова Фарғона Давлат университетининг бошланғич таълим йўналишига ҳужжат топшириб, тест синовларидан ўтган.

Вақтни бесамар ўтказмаслик мақсадида ўз вилоятдошлари билан туманимизга ҳашарга ошиққан Шулсора тест натижаларига кўра шартнома-тўлов асосида талабалилар сафига тавсия этилганлиги маълум бўлди.

Туман ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова ҳашарчилар қўним топган “Гулбоғ” маҳалласида бўлиб, Гулсорани тест синовларини муваффақиятли топширганлиги ҳамда бугун таваллуд кунини нишонлаётган яна икки нафар ҳашарчиларни табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Яна шуни таъкидлаш керакки, бугунги дам олиш куни эканлигини инобатга олиб, “Боёвут техно кластер” томонидан ташкил этилган байрам дастурхони атрофида, концерт томоша қилган ҳолда маданий ҳордиқ чиқараётган барча ҳашарчилар совға-саломлар билан рағбатлантирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page