Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Халқимизда бир нақл бор. “Яхши дам – меҳнатга ҳамдам”. Бу ҳам бежизга айтилмаган. Ушбу нақлга амал қилиш, пахта теримчиларининг мароқли дам олишлари ва маданий ҳордиқ чиқаришлари, бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари теримнинг  унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари туманимиздаги пахта йиғим-терим мавсумида иштирок этаётган ҳашарчилар учун концерт дастурлари ташкил этилиб, байрам дастурхоналари тузалди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шу билан бирга ҳар бир теримчига ҳомийлар томонидан ажратилган эсдалик совғалари топширилди. Бунда тумандаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Боёвут техно кластер” пахта-тўқимачилик кластерининг ҳиссаси катта.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page