Боёвутлик бўлажак кадрлар тақдирланди

Боёвутлик бўлажак кадрлар тақдирланди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвутлик абитуриентларнинг эришган ютуғи туман ҳокими, сенатор Дилфуза Уралова томонидан эътироф этилиб, тақдирланди.

Боёвут тумани марказида бунёд этилган “Юрт байроғи” майдонида бугунги дастлабки ҳушхабарларга кўра жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтихонларини муваффақиятли топшириб, давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Унда туман ҳокими Дилфуза Уралова сўзга чиқди ва ёшларни эришган ютуқлари билан табриклаб, келажакда малакали кадр сифатида мамлакатимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган етук мутахассислар бўлиб етишишларини тилади.

- Сиз бугундан бошлаб талаба эмас, вилоятимиз, туманимиз учун зарур бўлган мутахассис кадрсизлар деб ҳисоблайман. Негаки республикамизда ўзининг ўрнига эга бўлган Боёвут тумани азал-азалдан кадрлар тайёрлаш мактаби бўлиб келган. Сизлар эса шу мактабнинг муносиб давомчилари эканлигингизни исботладингиз, дея эътироф этди туман ҳокими Дилфуза Уралова.

Дастлабки хабарларга кўра давлат гранти асосида олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган 7 нафарни ташкил этган бўлса, уларнинг 4 нафар биргина туманнинг “Ижодкор” маҳалласида жойлашган 40-мактаб битирувчилари эканлиги барчани қувонтиради.

Давлат гранти асосида олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган абитуриентлар:

Раҳмонов Солиқжон Шавкат ўғли – 40-мактаб битирувчиси. Фврғона политехника институтининг “Шаҳар қурилиши ҳамда коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқариш” йўналишига;

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Норйигитова Одина Абдуалим қизи – 40-мактаб битирувчиси. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига;

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шарипов Хасанбой Абдуманнон ўғли – 40-мактаб битирувчиси. Тошкент давлат транспорт университетининг “Авиация инженеринги” йўналишига;

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Иброхимова Фотима Рустам қизи – 40-мактаб битирувчиси. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига;

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мустаева Умида Хасан қизи – 7-мактаб битирувчиси. Тошкент кимё-технология институтининг “Функционал овқатланиш” йўналишага;

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Эралиев Жамшид Шарофиддин ўғли – 7-мактаб битирувчиси. Гулистон давлат университетининг “Тарих” йўналишига;

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Абдунабиева Камола Тўйчи қизи – 15-мактаб битирувчиси. ЎЗбекистон Миллий университетининг "Журналистика" факультетига.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ҳали ҳушхабарлар келиши давом этмоқда. Тақдирлаш тадбирлари ҳам давом этади.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page