«Нафсим менинг балодур ўтдан ўтга соладур»

«Нафсим менинг балодур ўтдан ўтга соладур»

@Boyovutliklar
Фото: Google images

Одамларга хайронсан на иссиққа на совуққа кўнади. Кеча бир махалладошимнинг видеосини «Facebook» ижтимоий тармоғида кўриб, одамзод орасида қанчалик очкўз, зиқна, мижғов, худбин, айёр, писмиқ, хасадгўй ва ғаламислар борлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Бу блогер кимни бунчалик таърифлаяпди дейсизми. Ўзи яхши билган, Тошкентнинг Яшнобод туманида яшайдиган бир махалладошим Шукуров Хасан ака бор, унинг Қўрғонча кўчасида хонадони бор, лекин у ерда яшамайди. Оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳрида яшайди. Айнан сув тошқинидан кейин дарҳол кўчиб келишдан мақсадини тушуниш қийин эмас.

У Президентимиз томонидан ажратилган 40 млн. сўм пул ва маиший техника учун сертификат олган. Уйи бошқа юзлаб одамларники сингари тўлиқ таъмирдан чиқариб берилди. Авваллари уй абгор аҳволда бўлганлиги учун ўзлари яшай олмаган. 

Хасан аканинг уйида барча қурилиш ишлари якунланиб арзимаган бўяш ишлари қолган, лекин ҳали тўлиқ топширилмасдан кўчиб келиб олган. Шахсан биз гувоҳмиз, қурувчилар маълум бир қисқа муддатга уйларига таътилга бориб келишларини кутмасдан бизнинг Хасан ака қурилиш ишлари раҳбарларига қолган харажатларни берсаларинг ўзим якунлаб қўяман деб айтиб улардан 450 минг сўм пулни олдиндан олган. Энди эса унинг видеосини қандай тушуниш мумкин. Асл вазиятдан хабардор одам тўғри хулоса қилади, хабардор бўлмасачи?

Аслида бу ишлар роса борса 200-300 минг сўмга битар эди, соф виждонли одам бу пулни олмас эди. Чунки бу кўрнамак ва пасткаш яшамаган, лекин талофат кўрган уйи учун давлатдан 40 млн.сўмлик пул ва маиший техника учун 10 млн.сўмлик сертификатлар олганига нима дейсиз.

Мени кимлигимни махалладошларим ҳам билиб олар лекин, менга энг оғир ботадиган жойи шу талофат оқибатида бизнинг махалладаги айрим одамларнинг асл башаралари очилиб, ким кимлиги аён бўлди. Қисқаси ижтимоий тармоқларга чиқаверишиб бутун бир Сардобани ёки вилоятни шарманда қилишдан чарчамаяпти бу нобакорлар.

Шу ўринда яна бир воқеа эсимга тушди анави куни махалладошларим билан кўчада йиғилиб турсак талофат масаласи яна кўтарилди. Уларни эшитиб турар эканман яна бир бор одамзотнинг қанчалик тубан, ношукур бўлиши мумкинлигини ўйлаб қолдим. Нимамиш яхшиям талофат бўлди. Шу бахонада уйим янгиланиб қолди. Менга қолса ҳаётимнинг охиригача таъмирлай олмасдим деган гапи мени лол қолдирди. Мен унга қараб тирик қолганимизга шукур қилайлик десам қах-қах отиб кулишди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам бу нафс деганлари одамзотни ҳар кўйга солар экан, қанча бўлса ва қанча қилсанг шунча кам экан. Сабр қилганимизда ҳаммаси яхши бўлар эканку. Бу масалада ўзбек номига доғ тушурганимиз қолди холос. Хасан ака сингари нопок фуқароларимиз бор экан, ижобий ўзгаришлар самарасига путур етказилаверади, шундай экан битта ноинсофнинг ноўрин гапи билан хулоса чиқаришга шошилмайлик азизлар.

Сардобалик
Исмолил ХАМИД

Report Page