Ёшларга экин экиб даромад олишлари учун ер майдонлари ажратилди

Ёшларга экин экиб даромад олишлари учун ер майдонлари ажратилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Боёвутда қишлоқ хўжалиги йўналишида ташкил этилган “Ҳулкар Юлдуз” МЧЖ кооперативи ер майдонида ишсиз ёшларга экин экин даромад олишлари учун ажратилган ер майдонлари учун сертификатлар топширилди.


Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мазкур тадбирда ташаббускор бўлган Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси вилоят ва туман бўлими, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиқлари иштирок этди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Туман шу кунга қадар 5 та кооперация ташкил этилган бўлиб, шундан 4 та қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган эди. Яқинда ташкил этилган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ҳулкар Юлдуз” кооперативига Навбаҳор СИУ ҳудудидаги обороддан чиққан ер майдонлари ҳисобидан 20 гектар ер ажратиб берилган.

Бугунги тадбир доирасида 40 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига 0,5 гектардан ер майдони ажратилиб, ерга кузги ишлов бериш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ушбу ер майдонига кўкат ва бошқа 90 бости экинлари экилиши режалаштирилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page