Боёвут туманида тузилган Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ҳудудларда ўрганишлар ўтказмоқда

Боёвут туманида тузилган Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ҳудудларда ўрганишлар ўтказмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ҳозирги кунга қадар Боёвут тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг тавсиясига асосан "Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш Республика мақсадли жамғармаси" фондидан туманда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 33 нафар хотин-қизларга 401 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган.

Туман Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари томонидан, кредитларни мақсадли ишлатилиши ва назарда тутилган иш ўринларининг яратилганлиги мониторинг қилинмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Хусусан Кенгаш аъзоларитомонидан Иссиқхона йўналишида 15 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олган “Ижодкор” маҳалласи “Юртпарвар” кўчаси 53-уйда яшовчи Д.Матбобоева ўз лойиҳасини амалга ошириш орқали 3 та иш ўрни, ҳудди шу маҳалланинг “Ижодкор” кўчасида яшовчи Н.Жумаева Чорвачилик йўналиши учун 15 млн.сўм миқдорида кредит олиб, 3 нафар оила аъзоларини банд қилган. Бундан ташқари “Ижодкор” маҳалласи “Садоқат” кўчаси 23-уйда яшовчи Л.Назарова Тикувчилик йўналишида 30 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб ўз лойиҳасини амалга ошириши натижасида 5 та иш ўрни яратган.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page