Ўзбекистонда трансформер пахта териш машинаси чиқарилмоқда (фото)

Ўзбекистонда трансформер пахта териш машинаси чиқарилмоқда (фото)

@Boyovutliklar
Фото: Xabar.uz

Бугун, 10 сентябрь куни «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖда CNHI (АҚШ) компанияси билан биргаликда яратилган TZST CE 220 пахта териш машинаси ОАВ вакилларига намойиш этилди, деб хабар берди Xabar.uz.

Мазкур CE 220 пахта териш машинаси трансформер шаклида ишлаб чиқарилаётган бўлиб, кузги мавсумда пахта теришга ихтисослашади, қолган вақтда универсал-ҳайдов трактори сифатида фойдаланиш имконини беради.

Ушбу янги авлод пахта териш машинаси иш унумдорлиги кунига 20 тоннагача бўлиб, 400 нафар теримчи ўрнини боса олади.

Бу машина Ўзбекистонда тўлиқ маҳаллийлаштирилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz

Йил охирига қадар бундай машиналардан 550 та ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Report Page