Ёшлар масаласи кун тартибимиздаги биринчи масала

Ёшлар масаласи кун тартибимиздаги биринчи масала

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Боёвут туманининг Алишер Навоий маҳалласида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Унда вилоят прокурорининг ўринбосари Бектош Соипов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Боёвут тумани бўлими бошлиғи Ойбек Маматқулов иштирок этиб, ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, умуман олганда уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад олишлари билан боғлиқ масалалар ёшлар билан биргаликда муҳокама қилинди.


Учрашувда ёшлар ўзларининг таклифлари билан ўртоқлашди. Учрашув натижасига тўхталадиган бўлсак, маҳалла ёшлари ўртасида сўровнома ўтказилиб, унга мувофиқ “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури асосида АТБ “Микрокредитбанк” Боёвут филиали томонидан ташкил этилган йирик шоҳли қорамоллар, қуёнчилик ва қўй-эчкичилк кооперациялари орқали, шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, паррандачилик йўналишларида кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминлаши келишиб олинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шу куннинг ўзида туман халқ таълими бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида сўровнома ўтказиш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Учрашув очиқ майдонда, санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда бўлиб ўтди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page