БОЁВУТ ТУМАНИДА “ҲОСИЛ КАРВОНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛИБ, ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИГА РАСМАН СТАРТ БЕРИЛДИ

БОЁВУТ ТУМАНИДА “ҲОСИЛ КАРВОНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛИБ, ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИГА РАСМАН СТАРТ БЕРИЛДИ

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Боёвут туманида 2020 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбир бўлиб ўтди.

Боёвут пахта тозалаш корхонасига йиғилган хожи боболар, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари очилиш маросимида иштирок этди. Маросимдан сўнг йиғилганларга рамзий “Ҳосил карвони” намойиш этилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комилжон Собиров сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларини ўз пешона терлари, бир қанча агротехник тадбирларни ўз ватида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, куч-ғайратларини сўндирмасдан бор кучни пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга сафарбар қилишни сўради.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 10 минг 900 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, давлатга 32 248 тонна пахта ҳомашёси сотиш режалаштирилган.

Тадбирда, шунингдек, туман сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.

Боёвут тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page