Жаҳонгир Иброҳимов Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди
@Boyovutliklar2017 йилдан ҳозиргача Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.
Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати