Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган фуқаролар билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган фуқаролар билан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Айни вақтда Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳида жами 140 да шахс назоратда турган бўлса, уларнинг 52 нафар фуқаро ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамоқда. Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳамда ҳудудлардаги профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 52 нафар назорат остидаги шахслар билан назорат-тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан иш жойлардаги салбий муносабатлар ва ноҳуш вазиятларнинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур жазо тайинланган шахслар  оиласини қийинчиликларсиз моддий жиҳатдан таъминлай олишига ҳам Пробация гуруҳи инспекторлари томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

- Инсон жиноятга қўл ураётганда ота-онасини, фарзандларини ўйлаши лозим. Жиноятга қўл урдими, демак суд томонидан ҳукм ўқилиши турган гап. Аҳлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсни "маҳкум" эканлигини ҳам унутмаслик керак. Зеро, жиноятга жазо муқаррарлиги тамойили қонунчиликда белгиланган. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган маҳкумларни ҳам, албатта, меҳнат қилиш ҳуқуқларини чегараланмаслигимиз лозим. Шу билан бирга "маҳкум" қилмишидан астойдил пушаймонлигини англагунча назоратдан четда ҳам қолдирмашимиз керак, дейди туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ҳусан Бекмуродов.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page