“Тун” тадбири доирасида 8 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

“Тун” тадбири доирасида 8 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Боёвут тумани ҳудудида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида турли профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Боёвут тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда профилактика инспекторлари ҳамкорлигида туманнинг 7 та маҳалласи ҳудудида “Тун” профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир давомида 8 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, баённома расмийлаштирилган бўлса, 12 нафарини шахсини тасдиқлаш учун туман ИИБга олиб келиниб, бармоқ изларидан намуналар олинди.

Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Бу каби профилактик тадбирлар давом этмоқда.

- Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш – бош мақсадимиз! Тумандаги секторларда профилактика инспекторлари ўзининг ҳудудидаги жамоат ташкилотлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ҳа бир масаланинг ичига кириб шуғулланишмоқда. Янги тизим «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолат» шиори остида ишлаш ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг бош мақсадига айланишга улгурган, дейди туман ИИБ бошлиғи подполковник Ҳусан Бекмуродов. Натижада эса профилакатика инспекторлари ҳар бир ҳудудда ташкил этилган сектор аъзолари билан фаол иш олиб бориб, уйма-уй юриб муаммоларни ўрганган ҳолда турли кўнгилсизликлар, жиноятларнинг олдини олишмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page