Кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

Кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича амалий семинар бўлиб ўтди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Боёвут тумани 3-“Боёвут” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Лазизбек Мангу” фермер хўжаликлари даласида 2021 йил ҳосили учун очиқ майдонларга ғалла экиш ҳамда ғўзани дефолиация қилиш бўйича ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ва туман ҳокимлари, туманлардаги сектор раҳбарлари, қишлоқ ҳамда сув хўжалиги бошқармаси мутахассислари, фермер хўжаликлари раислари, мутасадди ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Жорий мавсумда туманда ғаллачиликдан мўл ҳосил етиштирилгани, ғаллачиликда эришган туман миришкорларининг бу меҳнат зафари тасодиф эмаслигини келгуси мавсумда ҳам исботлаш лозимлиги таъкидланди. Семинар ташкил этилган Боёвут тумани ғаллакорлари давлатга 37 минг 150 тонна сара дон етказиб бериб, республика туманлари орасида илғорлар қаторида бўлган эди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Туманда 2021 йил ҳосили учун 12 минг гектар ер майдонига ғалла экилиши назарда тутилган. Шундан 4,5 минг гектарини очиқ майдонлар ташкил этса, 7,5 минг гектари пахта қатор орасига экилади.

Шунингдек, туманнинг 11,3 минг гектар пахта далалари дефолиация қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу ишларни амалга ошириш учун 19 та отряд шакллантирилди. Уларга 59 дона ОВХ пуркагичлари жалб қилинган.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Семинар иштирокчиларига кузги дон экиш ва ғўза дефолиацияси бўйича мутахассислар томонидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Семинар сўнгида боёвутлик фермерлар томонидан жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумига теримчилар учун намуна сифатида тайёрланган кичик, кўчма ётоқхона мажмуалари таништирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page