Давлат хизматларини кўрсатишда тезкорлик ва шаффофлик, давлат органларининг масъулияти ва ижро интизоми янада мустаҳкамланмоқда

Давлат хизматларини кўрсатишда тезкорлик ва шаффофлик, давлат органларининг масъулияти ва ижро интизоми янада мустаҳкамланмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда.

Бунда халқ оғирини енгил қилиш, уларга “давлат-фуқаро” муносабатларида қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг янги концепцияси илгари сурилди. Бу эса ўз-ўзидан аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга имкон беради.

Давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш механизмининг шакллантирилиши ортиқча, кераксиз ҳужжатлар йиғишни бартараф этади.

Биргина Боёвут туман давлат хизматлари марказида томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларга 12 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан фуқароларга СТИР рақами бериш бўйича 4010 та, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўсмас мулкларини кадастр паспортини тайёрлаш 537 та, кўчмас мулк обеъктларини давлат рўйхатидан ўтказиш 487 та тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 522 та, тиббиёт соҳасига оид хизматалар 271 та, Ижтимоий соҳага оид хизматлар 447 та, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш 1228 та, мухандислик коммуникация соҳасида 1263 тани ташкил этиб марказ орқали энг кўп қабул қилинган мурожаатлар келиб тушган.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шу билан биргаликда, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаёган мурожаатларни ижросини таъминловчи ҳамкор ташкилотлар тизим орқали 118 та ижро муддати бузилган аризалар учун махсус хабарлар берилди.

Бугунги кунда карантин шароитида марказга ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, қўл ва буюмлари антисептик воситалари ёрдамида зарарсизлантирилган ҳолда марказ биносига киритилмоқда. Шунингдек, мурожаатчилар билан мулоқат вақтида ижтимоий масофа(2 метр) марказга ташриф буюрувчилар билан мулоқат вақтида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган холда давлат хизматини кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди, уларнинг фуқаролар олдидаги масъулияти ва ижро интизомини кучайтиришга хизмат қилади. Бунда эса карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш фойдадан ҳоли эмас, албатта.

Фарруҳ ХУДАЙНАЗАРОВ
Боёвут тумани Давлат хизматлари маркази.

Report Page