Ҳар бир касбнинг ўзига яраша меҳнати ва масъулияти бор

Ҳар бир касбнинг ўзига яраша меҳнати ва масъулияти бор

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Боёвут тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг профилактика инспекторлари томонидан “Устоз - шогирд” анъанаси давом эттирилмоқда.

Ҳар соҳада бўлгани каби, ўтган йиллар давомида ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бунда ҳудудлардаги профилактика инспекторларининг зиммасига ҳам талайгина масъулиятлар юклатилди.

Тегишли соҳа бўйича таълим олиб, меҳнат фаолиятини ички ишлар органида бошлаган инспекторларга кўп йиллик иш тажрибасига эга ходимлар томонидан ишнинг ўзига яраша нозик, мураккаб жиҳатлари, профилактика инспекторларининг иш этикаси билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам берилиши йўлга қўйилган.

Хусусан, Боёвут тумани Алишер Навоий маҳалласида 4300 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бошқа маҳаллаларга қараганда нисбатан яхлит жойлашган маҳаллада жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар 2 та жиноят ва 13 маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

“Устоз - шогирд” анъанасини давом эттирган ҳолда Алишер Навоий маҳалласида фаолият юритаётган сержант М.Нуралиевга “Фарҳод” маҳалласининг профилактика инспектори майор Ж.Бекназаров профилкатика ишларини олиб бориш, амалга оширилган ишларни хужжатлаштириш, маъмурий баённомаларни юритиш каби ишларда кўмаклашган ҳолда ўргатмоқда.

Фото: Боёвут тумани ИИБ
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати      

Report Page