Фуқароларга кўрсатиладиганар қандай хизматда, аввало, карантин қоидаларига риоя қилиб, ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади

Фуқароларга кўрсатиладиганар қандай хизматда, аввало, карантин қоидаларига риоя қилиб, ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ИИБ

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда жорий этилган карантинни босқичма-босқич юмшатилмоқда. Автомобиллар ва жамоат транспортларининг қатнови ҳам йўлга қўйилди. Шу билан бирга тўй ва бошқа маросимларни карантин қоидаларига риоя этган ҳолда чекланган иштирокчилар билан ўтказишга ҳам рухсат берилди.

Карантин юмшатилиши билан аҳоли ўртасидаги ижтимоий муносабатлар ҳам кўпайиши табиий ҳол. Юқоридагилар ҳисобга олиниб, Боёвут тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан фуқароларга карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда хизматлар кўрсатилмоқда.

Хизмат хоналарида фуқаро ҳамда хизматчининг ўзаро мулоқоти давомида коронавирус ифекциясининг юқиши ёки тарқалиш эхтимолини пасайтириш мақсадида махсус целлофанли тўсиқлар ўрнатилди. Шунингдек, фуқароларнинг кутиш жойи, фуқароларни қизиқтирган саволлари юзасидан маълумотлар беришга мўлжалланган хона ва фуқаролик паспортини расмийлаштириш хоналари ҳам карантин қоидаларига риоя этган ҳолда хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Фото: Боёвут тумани ИИБ

Шундай бўлсада, ниқоб тақиб, ижтимоий масофани сақлаш ўзингиз ва ўзгалар соғлиғига эътиборсиз бўлманг! Зарурият бўлмаганда уйдан чиқманг!

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page