“Ширин” маҳалласидаги таъмирланган йўлга ётқизилган асфальт 3 см эмас, балки 6-7 см экан. Энди буни ижтимоий тармоққа тарқатган шахс “мурожаатчи”ми ё “тўхматчи”, яхшиси ўзингиз баҳо беринг!

“Ширин” маҳалласидаги таъмирланган йўлга ётқизилган асфальт 3 см эмас, балки 6-7 см экан. Энди буни ижтимоий тармоққа тарқатган шахс “мурожаатчи”ми ё “тўхматчи”, яхшиси ўзингиз баҳо беринг!

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Сирдарё вилояти автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича ижтимоий тармоқлар орқали “ 4Н-650 "Ширин ш - Ширин қ." автомобиль йўлини 10 км.да асфальт ётқизилаябти, лекин таъмир давлат стандарти бўйича қилинмаябти, 3 см қалинликдаги асфальт 60 тоннали юк машиналарига дош берармикан?” мазмунидаги мурожаат Боёвут ТЙФУК 540 йўл бўлими бошлиғи У.Турдиев, ИЧБ бошлиғи А.Жалилов, ХХБ бошлиғи Р.Умаров, Ширин МФЙ депутати М.Рахмонов, Ширин МФЙ раисининг ОТТМБ ўринбосари Р.Эрматовлар билан биргаликда жойига бориб ўрганилганда қуйдагилар аниқланган.

Умумфойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 4Н-650 "Ширин ш.-Ширин қ." автомобиль йўли 4 тоифадаги Бекобод шахри ва Ширин шахрини боғловчи автомобиль йўли бўлиб 2-3 ва 3,5 -5 км.лар оралиғи узоқ йиллар мобайнида фойдаланишлик натижасида ўз муддатини ўтаб, қоплама бузилишлар яъни қатнов қисми тош қопламали ҳолатга келган, ушбу автомобиль йўлининг жорий таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йил "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ 59-69 сонли фармони ҳамда Вазирлар Махкамасининг 12.05.2020 йилдаги №13-сонли йиғилиш баённомасига асосан "Инқирозга қарши курашиш жамғармаси" маблағлар ҳисобидан "Йўл-лойиха бюроси" Сирдарё вилояти филиали томонидан умумфойдаланувдаги автомобиль йўлини жорий таъмирлаш учун лойиха смета ҳужжатларини ишлаб чиқилган бўлиб, лойиха хужжатларига асосан юқорида такидлаб ўтилган автомобиль йўлига 10 см қалинликда ҚША (қум-шағал аралашмаси) махсулоти билан асос тайёрлаш ҳамда 6 метр кенгликда 5 см қалинликда асфальто бетон қопламас ётқизиш белгиланган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 йилдаги "Йўл сохаси бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлари тўғрисида"ги №4545-сонли қарори 3-бандига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб Республика худудида, Республика худудига кирадиган оғир ва йирик габаритли автотранспорт воситаларининг вазн ва хажм параметрларини назорат қилиш, шунингдек автомобиль йўллари бўйлаб харакатланиши учун рухсатномалар бериш Қўмита томонидан амалга оширилиши такидлаб ўтилганлигини инобатга олиб, мазкур 4-тоифали маҳаллий аҳамиятга эга умумфойдаланувдаги автомобиль йўлида оғир ва йирик габаритли автотранспорт воситалари махсус рухсатнома орқали харакатланиши мумкунлигини билдирамиз.

Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан лойиха хужжатлари асосида жорий таъмирлаш ишлари яъни 10 см қалинликда ҚША (ГПС) махсулоти тўкилган, устки қисмидаги асфальтобетон махсулоти қалинлиги ўлчаб кўрилганда ўртача 6-7 см эканлиги аниқланди.

4Н-650 "Ширин ш.-Ширин қ." автомобиль йўли
4Н-650 "Ширин ш.-Ширин қ." автомобиль йўли

Ижтимоий тармоқларга аноним тарзда мурожаат қилганлиги сабабли маҳалла фаоллари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди, хозирги вақтда таъмирлаш ишлари давом этаётганлиги ва якунига етказилгандан сўнг ётқизилган асфальто бетон махсулотини лойиха смета хужжатларига мослигини қалинлик ва сифатини аниқлаш учун синов лабаратория чақирилиб, шу худудда истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролари гувоҳлигида ва иштирокида текширилиши бўйича тушунча берилган.

Энди буни ижтимоий тармоққа тарқатган шахс “мурожаатчи”ми ё “тўхматчи”, яхшиси ўзингиз баҳо беринг!

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page