Элга ярашган эзгу анъана Оқолтин туманида
@BoyovutliklarҲашар - бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам. Қолаверса, ҳашар минг йиллар мобайнида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади.
Мана 3 ойдирки Оқолтин туманидаги “"Шодлик " маҳалласида қурилиш-тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, охирги босқич, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур аҳоли пунктидаги очиқ майдонлар сув тошқини вақтида турли бетон, шоҳ-шабба ва бошқа жисмлар таъсирида хунук манзарани келтириб чиқарган.
“Шодлик” маҳалласидаги қурилиш-тиклаш ва ободонлаштириш ишларининг якуний босқичида боёвутликлар яна хашарга ошиқишди.
Боёвутлик хашарчилар маҳалланинг жанубий-шарқий қисмидан ўқувчи, “Учтом”га олиб борувчи автойўлнинг бўйида ободонлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Хашарга 1 та оғир техника, 1 та сув ташиш техникаси, 4 та трактор, коммунал хизмат ташкилотларининг 4 та махсус аврия бригадаларининг “Дамас” русумли автомашиналари, 2 та автобус ва 150 нафар ишчи кучи жалб қилинган.
Ободонлаштириш ишлари давомида 120 тоннага яқин темир-бетон қолдиқлари ва қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди, 5 гектар очиқ майдон бегона ўтлардан тозаланиб, 1100 та дарахтлар оқланди.
Тозалаш ишлари эса давом этмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати