Йўл нафақат узоқни яқин қилади, балки йўловчилар кайфиятига ҳам таъсир ўтказади...

Йўл нафақат узоқни яқин қилади, балки йўловчилар кайфиятига ҳам таъсир ўтказади...

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда ҳар соҳада жадал кечаётган ислоҳотлар барчамизнинг ҳаётимизга сермазмун ўзгаришларни олиб келмоқда. Бу эса фуқароларда Ватан равнақи учун кўтаринкилик, ўзгача ишонч ва ҳамжиҳатлик туйғуларни шаклланишига хизмат қилмоқда.

Бизнинг туманимиздаги маҳаллий аҳамиятдаги йўллар доимо оғриқли нуқта бўлиб келган. Бу эса йўловчи-ю-ҳайдовчилар, туманимизга келиб-кетувчи ҳар қандай меҳмоннинг дилини хира қилмай қолмасди.

Бугун эса амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида туманимизни вилоят маркази ва бошқа қўшни туман ҳамда шаҳарлар билан боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автойўллар босқичма-босқич таъмирланмоқда.

2-Боёвут (Гумбаз) “Бунёдкор” маҳалласи оралиғи

Хусусан жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонига мувофиқ шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, умумий фойдаланишдаги йўлларни жорий таъмирлаш учун ажратилган маблғалар ҳисобидан туманимиздаги мавжуд давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларга 19,4 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

Шу кунга қадар эса туманимизнинг давлат аҳамиятидаги “Гулистон шаҳар – Боёвут шаҳарчаси” йўналишидаги 4Р-30 автойўлининг “Анорзор”, “Бунёдкор” ва “Дўстлик” маҳалларидан ўтган 6-17 км оралиғидаги қисмида таъмирлаш ишлари якунланмоқда.

4Р-30 автойўлининг “Бунёдкор” маҳалласидан ўтган қисми
2-Боёвут (Гумбаз) “Бунёдкор” маҳалласи оралиғи
2-Боёвут (Гумбаз) “Бунёдкор” маҳалласи оралиғи
2-Боёвут (Гумбаз) “Бунёдкор” маҳалласи оралиғи

Шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги “Янгиер шаҳар – Боёвут шаҳарчаси – Фарҳод ГЭС” йўналишидаги 4К-660-автойўлининг Беруний ва Алишер Навоий маҳаллаларидан ўтувчи 17-18 км оралиғи, “Ширин шаҳар – Ширин маҳалласи” йўналишидаги 4Н-650-автойўлининг 2-3 км оралиғи, “Гулистон шаҳар – Боёвут шаҳарчаси, 3-Боёвут орқали” йўналишидаги 4К-656-автойўлининг “Дўстлик” маҳалласидан кесиб ўтувчи 0-3 км оралиғи, шунингдек, “Гулистон шаҳар - Боёвут шаҳарчаси, 2-Боёвут орқали” йўналишидаги 4К-669-автойўлнинг “Миришкор” ва “Ҳосилобод” маҳалларини кесиб ўтувчи 0-1 км.лари ҳамда 6-7 км.лари оралиғидаги таъмирталаб қисмида тўлиқ асфальт-бетон ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Умумий ҳисобда, ҳозирги кунгача режалаштирилган маблағнинг 74,5 фоизи ажратилиб, 14,45 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди.

4К-669-автойўлнинг “Миришкор” ва “Ҳосилобод” маҳалларини кесиб ўтувчи 6-7 км.лари оралиғи. Канап қишлоғи
4К-669-автойўлнинг “Миришкор” ва “Ҳосилобод” маҳалларини кесиб ўтувчи 6-7 км.лари оралиғи. Канап қишлоғи
Алишер Навоий номли маҳалладаги марказий кўча, яъни маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-649 автойўлнинг 4-5 км оралиғи

Қолган маблағ август-сентябрь ойларида босқичма-босқич ажратиб берилиши назарда тутилган.

Албатта, олиб борилаётган барча ислоҳот, аввало инсон учун. Шу билан бирга тегишли мутасаддилар зиммасига масъулият ҳам юклайди. Йўлсозларимиз, масъулиятни ҳис қилган ҳолда, билдирилган ишончни оқлаб, ажратилган пул маблағларини ҳалол-у пок, мақсадли сарфлаб, бугунги кунда йўл таъмирини сифатли амалга оширмоқда. Бу эса йўлсозларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдиришимизга арзийди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page