Аҳолимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
@BoyovutliklarБир неча йиллардан бери аҳолини ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган муаммо, Боёвут туманидаги Ширин маҳалласини Бекобод тумани билан боғловчи 4К-650-сонли “Ширин ш - Ширин к” йўналишидаги автойўлнинг 2-3 километрининг оралиғидаги қисмида асфальт олди таъмирлаш ишлари бошланди. Тез кунларда асфальт-бетон қопламаси ётқизилиши кутилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати