Тозалик остонадан бошланади.

Тозалик остонадан бошланади.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тозалик остонадан бошланади, деганлари бежиз эмас. Тозалик, соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш аввало ўз соғлигимиз гарови, қолаверса, маънавий тарбия воситаси ҳамдир. Бу борада Боёвут туманида олиб борилаётган ҳам маънавий, ҳам амалий кураш ўз натижасини бермоқда. Фуқароларимизнинг автотранспорт воситаларида кетаётиб, маиший чиқинди, сув идиши ёки бирор-бир егуликнинг целлофанли идимшларини машина ойнасидан улоқтириш каби ҳолатлар тобора камайиб бормоқда.

Бугун эрта тонгдан эса Боёвут тумани марказининг остонасида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Автотранспорт воситаларида ўтиб-қайтаётганлар кўнглидан “Эҳ, мана. Яна давлат муассасаларида ишловчилар олиб чиқиб ишлатишяпти”, деган фикр эмас, балки жамоат ишчиларини чин дилдан қилаётган меҳнатларини кўришиб, ўзларига тўғри хулоса чиқаришмоқда.

Боёвут тумани марказига олиб келувчи автойўлнинг икки четида “Бир миллион дарахт” акцияси доирасида экилган манзарали дарахт кўчатлари ҳам барқ уриб яшнаб турипти. Тан олиб айтиш керак мазкур автойўл ҳамда унга параллел равишда оқувчи каналнинг муҳофаза зонаси айни баҳор ойларида пандемия туфайли қилинган карантин чекловлари вақтида бегона ўтга тўлиб кетган эди. Бу эса ўтган-кетган йўловчиларнинг ҳам кайфиятига салбий таъсир ўтказмай қолмасди, албатта.

Юқоридаги ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ташкил этилган хашар карантин ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда, ҳимоя ниқоби ҳамда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўтказилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Йўл четидаги муҳофаза зонаси бегона ва номаданий ўтлардан тўлиқ тозаланиб, кузги кўчат экиш мавсумига шай ҳолатга келтирилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page