Боёвутдаги бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда
@BoyovutliklarАввал хабар берганимиздек, Боёвут тумани маркази янги қиёфага кирмоқда. Хусусан туман марказидаги “Тинчлик” майдони ўрнида “Яшил ҳиёбон” ташкил этилмоқда.
Мазкур объект қатори марказдаги қатор тадбиркорлик субъектларининг бинолари, марказий кўча ва пиёдалар йўлаги тартибга солинмоқда.
Жанубий Мирзачўл каналининг шимолий қирғоғида жойлашган “Мотам сари она” ҳайкали жойлашган майдонда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар бошлаб юборилди.
Бунёдкор қурувчилар “Тинчлик” майдони ўрнида бунёд этилаётган “Яшил ҳиёбон”ни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллик санасига қадар фойладанишга топширишни уддасидан чиқишмоқчи. Амалий ишлар ҳам шунга яраша.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати