Эл дастурхонига картошка ҳам керак

Эл дастурхонига картошка ҳам керак

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Озиқ-овқат сифатида энг кўп истеъмол қилинадиган картошка маҳсулотининг инсон овқатланишидаги ўрни унинг сифат, миқдор ва истеъмол кўрсаткичлари билан иқтисодиётда тутган ўрни катта ҳисобланади.

Куни кеча Боёвут туманида кечки картошка экиш юзасидан амалий семинар ўтказилди.

Амалий семинар аввалида экилаётган картошканинг  ҳосилдорлигига қут-барака, шу билан бирга пандемия шароитида элимизга омонлик тилаб қурбонлик келтирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Рақамларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, жорий йилда Боёвут тумани бўйича жами 7100 гектар ер майдонига такрорий экин экилиши режалаштирилган бўлса, шундан 80 гектарини картошка маҳсулоти ташкил этади.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Семинарга қадар туман бўйича 16 гектар ер майдонига картошка экилган бўлса, семинар доирасида яна 10 гектар майдонга картошка уруғи қадалди. Тумандаги С.Айний ва А.Темур МФЙ ҳудудидаги 30 та камбағал шароитда яшаётган оиланинг ҳар бирига 20 сотихдан ер майдонига ташаббускор фермерлар томонидан берилган уруғлик экиб берилди. Экиш жараёнига эса ушбу оилаларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлари жалб қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Яхши ният билан экилган картошкадан 1600 тонна ҳосил олиш кўзланмоқда.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page