Омилкор деҳқон йўлини топади...

Омилкор деҳқон йўлини топади...

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Халқимизда ҳазиломуз гап юради. Ҳосил яхши бўлса “ерни чуқурроқ ҳайдаган эдик...”, агарда ҳосилнинг чўғи сал кам бўлса “об-ҳаво яхши келмади” деган. Бу албатта ҳазил, сўз усталари томонидан оммалаштирилган иборалар. Баъзида кундалик ҳаётимизда ҳам учраб туриши бор гап.

Аммо об-ҳавонинг инжиқликлари, ёғингарчилик ёки қурғоқчиликни писанд қилмайдиган омилкор деҳқонлар ҳам топилади.

Боёвут тумани “Ғаллакор” номли сув истеъмолчилар уюшмасидаги “Хайрли тонг” фермер хўжалиги раиси пахтадан мўл ҳосилни кўзлаб, сув танқислигига қарамай, сув келса пахта суғораманда, деб ўтирмай ғўзани айнан сувсираган палласида суғоришни уддасидан чиқмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Фотолавҳада кўриб турганингиздек, техник жиҳатдан қайта ишланган трактордан сув тортиш насоси сифатида фойдаланиб бўлсада 44 гектарда парваришлаётган ғўзасини суғормоқда.

Бу каби омилкор деҳқонлар хирмонга барака келтирмай қолмайди, албатта.

Биз эса бу фермер хўжалигига пахтадан мўл ҳосил кўтаришини тилаб қоламиз.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page