“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги навбатдаги семинар “Дўстлик” маҳалласида бўлиб ўтди.

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги навбатдаги семинар “Дўстлик” маҳалласида бўлиб ўтди.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларда 2020 йил июнь – август ойлари давомида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада махсус ҳаракат режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ундан келиб чиқадиган вазифаларни бажарилиши юзасидан “Дўстлик” маҳалласида мисолида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Дилфуза Уралова, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла раислари ва уларнинг барча ўринбосарлари иштирок этди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Харакат режасига тўхталадиган бўлсак, унда:

– “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари;

– хонадонларда “маиший маданият”, “намунавий хонадон”, ҳожатхона, тандирхона, молхона, товуқхона кабиларни қуриш, таъмирлаш, сақлаш қоидалари;

– маҳаллаларда хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар (уйларни оқлаш, дарахтларни парваришлаш, томорқаларни ривожлантириш каби ободлик ишлари);

– эҳтиёжманд ва камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш, томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳашарлар ўтказиш;

– нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш (улар иштирокида кунлик пиёда юриш, ёшлар ўртасида маърифий тадбирлар ўтказиш кабилар);

– “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш;

– ташаббускор фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари (кўчабошилар, кўп қаватли уйлар бошлиқлари)ни рағбатлантириш каби масалалар ўрин олган.

Ўтказилган семинар доирасида “Дўстлик” маҳалласи “Янги аср” кўчаси

1-уйда яшовчи Дилафрўз Кенжаеванинг уйи жорий таъмирланиб, ҳовлисининг тўсиқ деворлари янгидан қуриб бериш чораларини кўрилмоқда.

Шунингдек, семинарда ҳаракат режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, кўчалар ободонлиги, хонадонларнинг ташқи кўринишини ва ёрдамчи биноларини тартибга келтириш, шу билан бирга маҳалладаги аҳоли гавжум бўладиган нуқталарда дезинфекция ишларини янада кучайтириш масалалари келишиб олинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page