Сенат раиси Танзила Нарбаева туман фаоллари ва депутатлар билан учрашди

Сенат раиси Танзила Нарбаева туман фаоллари ва депутатлар билан учрашди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

...Аёлларимиз муаммоларни чуқурроқ билиши, фидойилиги, кучли масъулият туйғуси, меҳнатсеварлиги билан барчага ўрнак бўла олади, деб такрор-такрор айтмоқчиман.

Шавкат МИРЗИЁЕВ

(Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 20 январдаги биринчи мажлисидаги маърузасидан)

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида илк бор аёлларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш масаласига тўхталган эди. Айнан шу мажлисда Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тақдим қилди. Палата аъзолари яширин овоз бериш йўли билан Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига Танзила Нарбаевани сайлади. Орадан кўп ўтмай Дилфуза Уралова туманимизга ҳоким этиб тайинланди.

Олдин хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Боёвут туманига ташриф буюрди ва туман ҳокимлигининг мажлислар залида сектор раҳбарлари, туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари, фаоллар ва депутатлар билан учрашди.

Танзила Нарбаева Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “2020-2021 йилларда Сирдарё вилояти Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, ушбу дастурни амалга оширишдан кўзланган мақсад, дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар хусусида гапириб ўтди.

Қарорга қисқача тўхталадиган бўлсак, ушбу қарор:

- туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳаларини;

-ҳудуддаги ишсиз ёшларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш параметрларини;

-2020-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш юзасидан чора-тадбирларини амалга оширишни ўз ичига олади.

Шунингдек, Танзила Навбаева бугунги кунда аҳолиси 123,4 минг кишини ташкил этадиган Боёвут туманида иқтисодий фаол аҳоли сони 56,1 минг кишини, республикадан ташқарига четга ишлашга кетганлар 11,1 минг кишини, ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар 5,1 минг кишини, иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли 13,2 минг кишини ташкил этишини таъкидлаб, мавжукд 31,5 мингта оиладан 2433 таси камбағал оила эканлиги, бу эса жами хўжаликларга нисбатан 11,5 фоизини ташкил этаётганлиги айтиб ўтди.

Бундан ташқари туман марказий шифохонаси 160 ўринга мўлжалланган бўлиб, лекин йил давомида 200 дан ортиқ бемор ётиб даволанаётганлиги,  жой етишмаслиги эса беморларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини.

Шу ўринда дастурнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, дастурда -2020-2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган қиймати 500,0 млрд.дан ортиқ бўлган 50 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида 2632 та янги иш ўринлари яратилади;

  • 770 ўринли 5 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинади;
  • 2236 ўринли 4 та умумтаълим мактаблари реконструкция қилинади, мукаммал таъмирдан чиқарилади;
  • 2 та соғлиқни сақлаш муассасалари таъмирланиб, ткман тиббиёт бирлашмаси 5 турдаги замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланади;
  • 5 та маданий объектлар, шу жумладан 5 та ташаббус доирасида 2 та истироҳат боғи, 2 спорт объектлари ҳамда 35 та бошқа турдаги объектлар қурилади ва реконструкция қилинади;  
  • 168 км давлат аҳамиятига эга ҳамда ички йўллар таъмирланади;
  • рақамли технологияларни жорий қилиш мақсадида туман марказидаги 4052 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминотини яхшилаш, етказиб берилган табиий газ ҳажмининг ҳисоб-китобини тўғри юритиш мақсадида ҳар бир хонадонга замонавий, электрон газ ҳисоблаш ускуналарини босқичма-босқич ўрнатилади. Суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган маҳаллалардаги аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қўшимча равишда 330 та маиший газ баллонлар ажратилади;
  • 155 км электр энергия тармоқлари реконструкция қилинади,
  • 34 дона трансформаторлар ўрнатилади;
  • 68 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади, сув иншоотлари қурилади;
  • 11 та болалар майдончаси таъмирланади, 10 та замонавий тандирхоналар қурилади, 7 та уй-жойларнинг том, фасад қисмлари, кириш йўлаклари таъмирланади;
  • 15 км ирригация объектлари, 401 км мелиорация объектлари реконструкция қилиниб, таъмирлаб-тикланади.
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Самимий руҳда ўтган учрашув сенат раиси Танзила Нарбаева ҳамда халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши депутатларининг самимий суҳбатига уланиб кетди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, учрашувда дастурни ҳаётга татбиқ этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларида туман Кенгашининг роли ва аҳамияти алоҳида муҳокама қилинди. Негаки белгиланган вазифалар амалга оширилиши натижасида келгусида Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция маблағларини жалб этган ҳолда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бу орқали янги иш ўринлари яратиш, қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун хизмат қилади.

Учрашувда музокарага сўз олганлар, туманга бўлаётган бугунги эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

Report Page