30 ИЮНЬ - "У́ЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ КУНИ": Сектор ва ёшлар
@BoyovutliklarБугун "Ўзбекистон ёшлари куни" муносабати билан Боёвут тумани прокурори О.Йўлдошев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Б.Сувонкулов билан ҳамкорликда "Сектор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Унда ёшларни қутлаш билан бирга “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминланиши, ёшларнинг бандлигига кўмаклашишда дуч келаётган муаммоларини бартараф этиш ва ёшларни меҳнат фаолиятларида зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари ёшларнинг иштирокида муҳокама қилинди. Уларни қийнаётган муаммолар тингланди.
Шунингдек, учрашувда тумандаги фидокор ва спортчи ёшларнинг 11 нафари туман прокурори Отабек Йўлдошев томонидан тақдирланди.
Ёшлар томонидан берилган таклифлар кўриб чиқилиб, уни ижобий ҳал этиш чораларини кўрилишига келишиб олинди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
туман Кенгаши