Пандемия шароитида масъулиятсиз фермерларга орамизда ўрин йўқ

Пандемия шароитида масъулиятсиз фермерларга орамизда ўрин йўқ

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманида 3-Боёвут СИУ худудида жойлашган фермер хўжаликларидан 2020 йил ҳосили учун белгиланган шартномавий режасини бажара олмаган “Чориқул чорваси” , “Обод юрт таянчи” ва “Бобуржон Нодиржон жасорати” фермер хўжаликлари билан тузилган ер-ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, янги фермер хўжаликларини ташкил этиш ва мавжуд фермер хўжаликларига қўшиб бериш учун очиқ танловли тендер бўлиб ўтди.

Хусусан, “Чориқул чорваси” фермер хўжалиги 2020 йил ҳосили учун 69,6 гектар майдонга ғалла ҳосили экиб, ўзаро тузилган шартномага мувофиқ 204,3 тонна ғалла ҳосилини топшириши лозим эди. Амалда эса зарур агротехник тадбирларни вақтида амалга оширмаслиги, экинни ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги оқибатида бугунга келиб ҳосилдорлик тушиб кетди ва бор-йўғи 176,2 тонналик хирмон ҳосил қила олди.

“Обод юрт таянчи” фермер хўжалиги, 105,5 гектар ер майдонидан, 2020 йил хосили учун 33,0 гектар майдонга ғалла экиб давлатга 87,9 тонна ўрнига 40,8 тонна топширди.

Агарда мантиққа таянадиган бўлсак, “Чориқул чорваси” фермер хўжалиги 14 фоиз ҳосилини йўқотган бўлса, “Обод юрт таянчи” фермер хўжалиги раҳбарининг масъулиятсизлиги билан 55 фоиз, яъни тенг ярмидан ҳам кўп ҳосил йўқотилган.

“Бобуржон Нодиржон дасорати” фермер хўжалигида ҳам аҳвол шуни тақозо этмоқда. Ушбу фермер хўжалиги 106,5 гектар ер майдонидан, 72,3 гектаридан ғалла парваришлаб, 169,6 тонна ўрнига 136,1 тоннагина ҳосил етиштирди. Бунда ҳам 20 фоиз ҳосил йўқотилганлигини кузатиш мумкин. Агарда фермер барча агротехник табирларни масъулият билан ўз вақтида ва сифатли бажарганида хақлимиз хирмонига 33 ярим тонна дон қўшилар эди.

Бугунги пандемия шароитида элимизнинг ризқ-рўзи бўлмиш галлани етиштириш, уни парваришлашда масъулиятсизлик, ўзибўларчиликка йўл қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Юқоридаги ҳолатлар инобатга олинган ҳолда очиқ тендерда ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган фермер хўжаликларининг 357,6 ер майдони ерни севиб, деҳқончиликда катта марраларни қўлга киритаётган, давлатга пахта ва ғалла сотиш режаларини мунтазам бажариб келаётган, мутахассис, ўз касбининг устаси бўлган ва зарур техник воситаларга эга фермер хўжаликларига қўшиб беришга қарор қилинди. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page