Боёвут туманида 11 нафар ёш қизларнинг бандлиги таъминланди

Боёвут туманида 11 нафар ёш қизларнинг бандлиги таъминланди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш кун тартибидаги долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди.

Бу борада Боёвут туманида ҳам қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаб, тиббий ниқоб ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш каби шартлар билан кўплаб корхоналарнинг фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Жумладан, тумандаги “Орзу текстил” МЧЖнинг тикувчилик фабрикасида 120 нафардан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ 11 нафар ёш қизлар “Орзу текстил” МЧЖнинг тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги


Улар айни вақтда мазкур жамиятнинг ўзида устоз-шогирд тамойили асосида тикувчилик бўйича дастлабки кўникмалар ва бу касбнинг сир-асрорларини ўрганиб, тикувчи даражасида иш бошлашди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page