Боёвут тумани марказида “Яшил ҳиёбон” ташкил этилмоқда
@BoyovutliklarКўпчиликка маълумки, Боёвут тумани марказидаги “Тинчлик” майдонида йирик ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Олдин хабар берганимиздек, бу ерда 2 та мўжазгина, миллий ҳунармандчилик ва ўймакорлик санъати намуналаридан ташкил топган тўрт устунли ўйма нақшинкор айвон қурилган эди.
Ушбу айвоннинг йўлаклари атрофи ҳамда очиқ майдонда ландшафт дизайни асосида “яшил ҳиёбон” ташкил этилмоқда. “Яшил ҳиёбон” туманимизнинг иқлимига мос манзарали дарахт ва гуллар кўчати экилди.
Бундан ташқари, пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар қурилиб, аҳолининг дам олиши учун ўриндиқлар ҳам ўрнатилиши назарда тутилган.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати