Боёвутлик Наргиза «Маҳалла» фонди ёрдами билан ўз бизнесини йўлга қўйди

Боёвутлик Наргиза «Маҳалла» фонди ёрдами билан ўз бизнесини йўлга қўйди

@Boyovutliklar
Фото: «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими

Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмак бериш орқали ҳаётини ўнглаш ва муаммоларини тизимли ҳал этишга қаратилган «Аёллар дафтари» юритиш, ундаги хотин-қизларни даромад билан таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишларида қўл келмоқда.

Боёвут туманининг «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган йигирма бир ёшли Наргиза Хусановага тикув машинаси топширилди.

- Оилада тўрт жонмиз. Акам бор. У ҳам ишсиз. Аммо, ҳаёт қийинчиликлари олдида бир зум бўлса-да эсанкираб қолганимиз йўқ. Қўни-қушни, яқинлар, қолаверса, маҳалла фуқаролар йиғини ёрдами билан бу қийинчиликларни, синовларни енгиб ўтяпмиз. Муҳими, соғмиз, саломатмиз. Яқинда туман ҳокимлигидан вакиллар келиб, бизнинг оилавий шароитимизни ўрганиб, онамни «Аёллар дафтари»га киритишди. Шундан сўнг, менга «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими катта ёрдам кўрсатди. Улар уйда ўз ишимни йўлга қўйиш орқали даромад топиб, ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтишда асқатадиган замонавий тикув машинаси ва унга қўшимча махсус тикув машинасини беришди. Ўзим тикувчиман. Энди уйимда, ўз машинамда бежирим ва чиройли либосларни тикиб, бозорга чиқараман. Хуллас, ўз бизнесимни йўлга қўймоқчиман. Ёнимга уч-турт нафар шогирд олиб, иш ўргатаман. Бу эса менга, оиламиз учун берилган каттагина ёрдам бўлди, - дейди Наргиза.

Наргизани орзулари кўп. У ҳаёт қийинчиликлари олдида алсо таслим бўлмайди. Уни «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими, қолаверса туман ҳокимлиги ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Имкон топилди дегунча, унга, унинг оиласига «Аёллар дафтари»дан чиқиб, қўшимча даромад тўплаб, ҳаётда ўз ўринини топиши учун кўмаклашилмоқда.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими Ахборот хизмати

Report Page