Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Боёвут туманидаги “Деҳқонобод” номли сув истеъмолчилар уюшмасидаги кооперациялар билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Боёвут туманидаги “Деҳқонобод” номли сув истеъмолчилар уюшмасидаги кооперациялар билан танишди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари тумандаги қишлоқ хўжалик кооперацияларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Боёвут тумани ҳудудида умумий ер майдони 100 гектар бўлган 4 та кооператив ташкил этилиб, тумандаги 200 нафар кам таъминланган, ишсиз фуқароларга умумий қиймати 443,8 млн сўм бўлган субсидия маблағлари ажратиш орқали бандлиги таъминланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари “Деҳқонобод” номли сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудида оборотдан чиққан 29 гектар ер майдонида ҳисобига ташкил этилган қишлоқ хўжалик кооперициялари, унда экилган сабзавот ва полиз экинларини кўздан кечиришди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Ушбу кооперацияда 58 та хонадон аъзоларига 0,50 гектардан тақсимланиб, уларга ажратилган субсидия эвазига қовун, тарвуз ва қовоқ экинлари экилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

Report Page