Боёвут туманида 50 ўринли кичик тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди

Боёвут туманида 50 ўринли кичик тикувчилик корхонаси фойдаланишга топширилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлиги давлатсиёсати даражасига кўтарилган. Бу қабул қилинаётган қонун, Фармон ва қарорлардан бизга маълум.

Боёвут тумани аҳолисининг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шундан ҳозирги кунда 494 нафари ишсиз. Қолган қисми эса мавсумий иш, фарзанд тарбияси ва бошқа иш фаолияти билан банд.

Туманимизда вақтинча ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан қатор чоралар кўрилмоқда.

Бугун фойдаланишга топширилган кичик тикувчилик корхонасининг фаолиятидан ҳам хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш кўзланган.

"Учтургон" маҳалласида фаолият юритувчи "Асадбек ва Чарос" МЧЖ томонидан ташкил этилган корхонада 50 та янги иш ўрни яратилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Корхонанинг Тошкент шаҳридаги "LOTS" МЖЧ билан тузган шарномасига кўра тайёр, ярим маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page