Боёвут туманида фермерлар ўзлари оталиққа олган камбағал хонадон вакилларига ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экишлари учун бор куч-воситаларини сафарбар қилмоқда.

Боёвут туманида фермерлар ўзлари оталиққа олган камбағал хонадон вакилларига ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экишлари учун бор куч-воситаларини сафарбар қилмоқда.

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Жорий йил ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинларни экиш учун ер тайёрлаш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш, захирага жамғариш, ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни ташкил этиш ҳар йилгидан кўра юқори ташкилотчилик билан йўлга қўйилган.

Боёвут туманида ғалладан бўшаган майдонларга мош, сабзи ва маккажўхори маҳсулотлари экилмоқда.

Ўрни келганда таъкидлаш керакки, Муҳтарам Президентимиз томонингиздан камбағалликни қисқартириш масаласи кўтарилган пайтдан бошлаб, тумандаги иқтисодиёт комплекси бошчилигида маҳаллабай, ҳар бир хонадоннинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди.

Ўрганиш натижасига кўра, туманимизда 2017 та хонадондаги 8719 нафар фуқароларимиз пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги аниқланди.

Шунгингдек, уларда яшовчи 1591 та ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Ана шу ишсиз фуқароларнинг 806 таси такрорий экин экиш истагини билдиришганлиги сабабли 276 та фермер хўжалиги томонидан оталиққа олинди.

Ҳозирда ушбу оталиққа олган фермерлар ғалладан бўшаган ер майдонларини тақсимлаш билан бирга, уни ҳайдаш ва белгиланган такрорий экин экишлари учун бевосита амалий ёрдам беришмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Хусусан “Арслон Бегалиев” 5 нафар фуқарони оталиққа олган бўлиб, айни вақтда уларга такрорий экин экишларига ўз куч-воситаларини жалб қилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page