БОЁВУТ: "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили амалда

БОЁВУТ: "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили амалда

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Маҳалла тизими жамиятимизнинг энг муҳим ва таянч бўғини ҳисобланади. Охирги уч йилда уни ривожлантириш борасида қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, маҳалла институтига оид 38 та қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, 50 дан ортиғи такомиллаштирилди. Жамият ҳаётида жонбозлик кўрсатган соҳа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котибларининг ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг ўзида 1,5 баробарга оширилди.

Сўнгги уч йилда 5 та маҳалла идораси янгидан қурилди. Унда идора биноси бўлибгина қолмай тикувчилик маркази, гўзаллик салони ҳам ўрин олган. Ҳар бир фуқаролар йиғинида "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида  ўтказилди. "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили амалга ошириш юзасидан қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Боёвут тумани “Лайлаккўл” маҳалласида ўтказилган семинар тумандаги мавжуд 38 та маҳалладаги хонадонлар ва кўчаларни обод-кўркам қилиш "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини амалга ошириш масалаларига бағишланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

"Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман " шиори остида ўтган тадбирда “Лайлаккўл” маҳалласида иш ва ҳужжат юритиш, маҳалладаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти, “Обод кўча” ва “Обод хонадон”лар семинар иштирокчилари билан биргаликда кўздан кечирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Семинар давомида 3 та илғор, “Лайлаккўл”, “Ўзбекистон” ва “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинига замонавий компьютер жамланмаси топширилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининиг масъул ходимлари қатнашди ҳамда сўзга чиқди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page