Боёвутда балиқчилик саноатинининг истиқболлари муҳокама қилинди

Боёвутда балиқчилик саноатинининг истиқболлари муҳокама қилинди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, хусусан балиқчилик тармоқларини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Балиқчилик хўжаликларини янада ривожлантириш, янги инкубация цехларини ташкил этиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, балиқ қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш тизимини такомиллаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда Президентимизнинг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Соҳага қаратилаётган эътибор туфайли 2019 йилда тумандаги сунъий сув ҳавзаларда балиқ етиштирувчи 22 та хўжаликда 1022,6 тонна маҳсулот етиштирилди. Аммо бу бор имкониятдан фойдаланилмоқда дегани эмас. Бизнинг балиқчилик хўжаликларимиз илғор усулларга асосланган балиқчилик соҳасини иқтисодий жиҳатдан рентабелли қилиш юзасидан амалий ишларни бошлаши керак! Ундан ташқари балиқчилик хўжаликларининг олдида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи ҳам турибди.

Боёвут туманида ўтказилган йиғилиш балиқчилик саноатининг истиқболларига бағишланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Унда тумандаги мавжуд балиқчилик хўжаликлари билан балиқчилик саноатини янада ривожлантириш, янги инкубация цехларини ташкил этиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, интенсив балиқ етиштиришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш билан балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page