Бошоқли дон экинлари поясининг сомонини ёқиб юборган шахсларга нисбатан жарималар қўлланилади.

Бошоқли дон экинлари поясининг сомонини ёқиб юборган шахсларга нисбатан жарималар қўлланилади.

@Boyovutliklar
Фото: Google images

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Боёвут тумани инспекцияси Ўзбекистон Респубдикаси Президентининг 03.10.2018 йилдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3956-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 29-сонли қарорига ва шу турдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўз хизмат вазифаларини олиб бориши белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 25.12.2006 йилда № 1647-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Бошоқли дон экинлари пояси сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарорга асосан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа фуқаролар сомонни ёқиши натижасида тупроқ унумдорлигига етказилган зарарни қоплаш мажбурияти кўрсатилган.

Фото: Google images

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида “Фермер хўжалигининг мажбуриятлари”, яъни,

Фермер хўжалиги:

- ер участкасидан қонун ҳужжатларида ва ижарага олиш шартномасида кўрсатилган шартлар асосида, белгиланган мақсадда, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

- экологик талабларга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиши” қатъий белгиланган.

Шу муносабат билан сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжаликда 2020 йил учун бошоқли дон экинлари ҳосилини нес-нобуд қилмасдан тезда ўриб-йиғиб олиш, ғалладан бўшаган майдонларни сомондан тозалаш ва шудгорлашга тайёрлашда сомон поялари ва ҳар хил бошқа қуриган ўсимликнинг қолдиқларини ўт қўйиб ёқиб юбормаслигингизни ҳамда фермер хўжалигининг ер майдонида ушбу турдаги хатти-ҳаракатлар амалга оширилса сизга маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 88-моддасида “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик”, яъни, “Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, ҳазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса фуқароларга – энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” деб баён этилган.

Фото: Google images

Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 29-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, сиз томонингиздан келгусида 2020 йил учун бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларини сомондан тозалаш ва шудгорлашга тайёрлаш мақсадида ўсимлик қолдиқларини ўт қўйиб ёқиб юборишингиз ҳамда ушбу турдаги хатти-ҳаракатларингизни ўз вақтида бартараф этмаганлигингиз аниқланганда сизга нисбатан МЖтКнинг 261-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиши, шунингдек, маъмурий жарима ундирилиши юзасидан расман огоҳлантирамиз!

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Боёвут тумани инспекцияси

Report Page