З А Ф А Р Н О М А

З А Ф А Р Н О М А

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани пиллакорлари туманимиз қишлоқ хўжалигининг асосий кўрсатгичларидан бири ҳисобланган тирик пилла етиштириш режасини бажардилар.

Туманимизга 87.0 тонна кумуш тола ҳирмонини етиштириш мақсадида 1583 қути ипак қурти уруғлари олиб келиниб, инкубаторияларда жонлантирилди. Жонланиб чиққан ипак қуртлари парваришлаш мақсадида фермер хўжаликлари ва касаначи хонадонларга тарқатилди. Ипак қуртлари тарқатилган звеноларда агротехник қоидалар асосида парваришланди.

Бугунги кунда ушбу кумуш тола хирмонини яратишда туманимиз пиллакорлари, хўжаликлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарлари, қолаверса Президентимизнинг қарорлари билан вилоятимизда ишга туширилган “Агро глобал” МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Туманда ҳар бир ипак қурти қутисидан ўртача 55-56 килограммдан ҳосил олиниб, белгиланган 87.0 тонна режани 87.2 тоннага ёки вилоятимиз ҳамда туманимиз олдига қўйилган режани 100,2 фоизга бажардилар.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page