Давлат тилини асрашга қаратилган тадбирларнинг амалда ижроси таъминланди 

Давлат тилини асрашга қаратилган тадбирларнинг амалда ижроси таъминланди 

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Куни кеча Боёвут туманининг масъул раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тўғрисидаги» ва «Реклама тўғрисидаги» қонунларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказилганлиги хақида хабар берган эдик. Бугун ҳудудларга чиқиб, йиғилишда келишилган режаларнинг амалда ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Хусусан, тумандаги 3 та маиший хизмат ва савдо шоҳобчалари ҳамда 2 та тиббиёт муассасаларнинг пешлавҳалари ҳамда реклама постерларини номлашда давлат тили қоидаларига амал қилмаган субектлар билан алоҳида тушунтириш ишлари ўтказилди. Шунингдек, реклама пешлавҳаларини коммуникация тармоқларининг таянч устунлари, йўл белгилари, табиий газ қувурлари, симёғочларга ва бошқа воситаларга, умуман олганда реклама берувчи субъектларга тегишли бўлмаган ҳар қандай объектларга ўрнатилиши мумкин эмаслиги ва бу ўз ўрнида маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. 

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, айрим объектлардаги реклама воситаларида учрайдиган чет тилидаги сўзларнинг қўлланилиш масалалари ҳам ўрганилиб, ушбу сўзлар ўрнига ўзбек тилидаги муқобил вариантларни қўллаш юзасидан тавсиялар берилди (ксерокопия ўрнига нусҳа кўчириш). 

Кези келганда шуни сўраб қолардикки, савдо шоҳобчаси бўладими, ё маиший хизмат шоҳобчаси, унга ном танлашда ажнабий сўзлардан фойдаланиш замонавийлик эмас, аксинча ўз тили ва давлатига бўлган ҳурматсизликнинг белгиси эканлигини унутмайлик.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page